Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ўзбек талаба чўкаётган маҳаллий ўсмирни қутқариб қолди
Ўзбекистонлик талаба Элдор Ўринбоев чўкиб кетаётган япониялик ўсмирга ёрдам берди. Бу ҳақдаги янгилик 21 апрел куни Япония телевидениесида намойиш этилди.
Шу муносабат билан Япониянинг Тошкентдаги элчиси Ёшинори Фужияма Ўринбоевга миннатдорлик билдирди.
«Мен, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида, Ўринбоевга ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Гинован шаҳрида денгизда чўкиб кетаётган япон ўсмирини қутқаргани учун чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Ҳозирда Ўринбоев Япониянинг энг жанубий қисмида жойлашган Окинава префектурасида таҳсил олади. Ўзи ҳам денгизга биринчи марта тушганига қарамай, бор кучи билан сузиб бориб, одам қутқарган ушбу ўзбек ўсмирининг жасурлиги ва виждонлилиги учун яна бир бор самимий миннатдорчилигимни изҳор этишга ижозат беринг», – дея элчининг сўзларини келтирмоқда Япония элчихонаси.
Элчихона релизида таъкидланишича, Японияда ғарқ бўлаётган инсонга ёрдам беришга уринаётган шахснинг ўзи билан бахтсиз ҳодиса рўй берган ҳолатлар кўп учрайди.
«Гарчи Ўринбоев тутган йўл денгизга умрида биринчи марта тушган инсон ҳаёти учун хавфли бўлса-да, унинг ушбу хатти-ҳаракати жуда қадрли ва аҳамиятлидир», – дейилади дипломатик ваколатхона Kun.uz'га тақдим этган пресс-релизда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026