Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги сувости кемаси ҳалокатининг эҳтимолий сабаби маълум қилинди
Индонезия ҳарбий-денгиз флотининг Бали ороли яқинида йўқолиб қолган KRI Nanggala 402 сувости кемаси босим остида дарз кетган бўлиши мумкин. Флот штаби бошлиғи, адмирал Юдо Маргононинг таъкидлашича, айнан шу омил кема ҳалокатига олиб келган бўлиши эҳтимоли бор.
Унинг айтишича, бундай талафотлар чуқур сув остида катта босим оқибатида юзага келиши мумкин. Бундан ташқари, KRI Nanggala 402 меъёридан анча ортиқ юкланган бўлган. Фожиа вақтида 34 кишига мўлжалланган кемада 53 киши бўлган.
Аввалроқ сувости кемаси ҳалокатга учрагани исботлари, жумладан, унинг парчалари, торпедо аппарати бўлаклари ва экипаж аъзоларининг жойнамозлари топилгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, сканерлаш ёрдамида кема 850 метр сув остида ётгани аниқланган. Бу чуқурлик у дош бера оладиган чуқурликдан анча катта бўлган.
Индонезия ҳарбий-денгиз флоти вакили Жулиус Вижохононинг таъкидлашича, ушбу турдаги дизел-электр сувости кемаси 500 метргача чуқурликдаги босимга дош бера олади, бироқ ундан катта чуқурликлар унга фалокатли таъсир қилиши мумкин. Босим кеманинг пўлат корпусида дарзлар ва ёриқлар келтириб чиқариши мумкин.
Индонезия кемани чўкиб кетган ҳамда кема экипажининг барча аъзоларини расман ҳалок бўлган деб тан олди. 24 апрелда кемадаги кислород тугагани маълум қилинган.
KRI Nanggala 402 билан алоқа у 21 апрелда Бали ороли яқинидаги машғулотлар вақтида шўнғиш учун рухсат олгандан 1,5 соат ўтиб йўқолганди. Унинг бортида 53 киши, жумладан, кема сардори, экипажнинг 49 аъзоси ва қурол бўйича 3 нафар мутахассис бўлган.
Мавзуга оид
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026