Ўзбекистон | 12:57 / 25.04.2021
8720
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 26 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 26 апрель, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–12 даража илиқ, кундузи 27–27 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража илиқ, кундузи 25–30 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража илиқ, кундузи 25–30 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ «Ўзгидромет» қисқа вақтли совуқдан сўнг Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланишини маълум қилганди.

Мавзуга оид