Жаҳон | 20:06 / 25.04.2021
9806
1 дақиқада ўқилади

Туркия курд кучларига қарши навбатдаги амалиётни бошлади

Туркия курд кучларига қарши янги ҳарбий амалиётни бошлади. Туркияда тақиқланган Курд ишчи партиясининг Ироқ билан чегарадош Ҳаккари шаҳридаги объектларига артиллерия қурилмалари ва F-16 қирувчи самолётларидан зарба берилди.   

Амалиётни Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар бошқармоқда. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған зарбага учраётганларни «террорчилар» деб атаб, улардан кўпи йўқ қилинганини маълум қилган

Шу билан бирга, Эрдўған Туркия Ироқнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини таъкидлаб ўтган. Ироқ ушбу ҳодисаларга ҳозирча изоҳ бермаган. Аввалроқ расмий Бағдод Анқара ўз амалиётлари билан Ироқнинг суверенитетига путур етказаётганини бир неча маротаба айтиб ўтганди. 

Туркия феврал ўртасида Ироқ шимолида Курдистон ишчи партиясига қарши навбатдаги ҳарбий амалиётини якунлаганди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Анқара ўз амалиётларидан нафақат террорчиларга қарши курашни, балки унга Ироқ Курдистонини четлаб ўтишга имкон берадиган янги йўналишларни топишни кўзламоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид