Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун республикага иссиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади
Бугун кундуз куни республика ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади, бунинг ҳисобига айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кундуз кунги ҳарорат 27-30 даража иссиққа, жанубда ва чўл ҳудудларида 30-35 даража иссиққача етади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 27-29 даража иссиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22 даража илиққача кўтарилади.