Ўзбекистон | 12:46 / 26.04.2021
2341
1 дақиқада ўқилади

Қарши туманида фирибгарлар тадбиркорнинг цехини сотиб юборди

Қарши туманида фуқаро Ж.А. ва бошқалар «С.» МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехини 450 млн сўмга сотиб беришга жамият раҳбарини ишонтирган. Ўзлари топган мижозга ушбу цех ва бошқа асбоб-ускуналарни фирибгарлик йўли билан 20 000 АҚШ долларига сотиб, пул маблағларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабар берди.

Департаментнинг Қарши туман бўлими тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид