Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев Арманистонни охирги марта огоҳлантираётганини айтди
Алиевнинг сўзларига кўра, Озарбойжон чегарачиларнинг Арманистон билан чегарадаги Зангилон йўналишида қилган ғаламисликларига жавоб қайтармади ва ўзини босди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев яқинда чегарада содир бўлган воқеа охиргиси бўлиши кераклигини айтди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Алиевнинг сўзларига кўра, Озарбойжон чегарачиларнинг Арманистон билан чегарадаги Зангилон йўналишида қилган ғаламисликларига жавоб қайтармади ва ўзини босди. У бу сўнгги огоҳлантириш эканини айтди.
Ҳодиса 21 апрел куни содир бўлди. Озарбойжон чегара хизматининг маълумот беришича, Озарбойжон-Арманистон чегараси ҳудудида отишма юз берган. Зангилон районидаги Сайидлар қишлоғида жойлашган давлат чегара хизмати ва Россия ФХХ чегара хизмати бўлинмалари ўққа тутилган. Ереван буни рад этган.
Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги келишмовчилик ўтган йил сентябрда бошланган ва 10 ноябргача, Боку, Ереван ва Москва ўт очишни тўхтатишга келишиб олмагунига қадар давом этганди.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026