Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған АҚШ арманлар геноцидини тан олганини «қонунга ва тарихга зид» деб атади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Жо Байденнинг арманлар геноциди тан олиниши билан боғлиқ баёнотидан ранжигани ва у «қонунга ва тарихга зид» эканини айтди.
«Бу қонунга, тарихга зид ва ноҳақ сўзлардир. Улар бизни ранжитди. Бу сўзлар бирор тарихий ёки ҳуқуқий асосга эга эмас», деб айтган Эрдўған.
Туркия етакчисининг таъкидлашича, «туркларга қарши ва арман доираларининг радикал ташаббуслари» АҚШ президенти геноцидни тан олганига олиб келди. Эрдўған «100 йил аввалги воқеаларни ўрганиш учун тарихчи олимлардан иборат қўшма комиссияни ташкил этиш таклифи ҳамон кучда эканини, бироқ унга ҳеч қандай жавоб йўқлигини» қўшимча қилди.
«Биз архивларни очишга тайёрмиз. Бизда 1915 йил ҳақида ҳужжатлар бор. Келинг, ўрганинг. Бироқ АҚШ ўз тарихи ҳақидаги ҳужжатларни оча оладими?» деб таъкидлаб ўтган Эрдўған.
«Байденнинг 24 апрелдаги баёноти ортида муносабатларимиз анча орқага кетди. Умид қиламанки, иккимиз ўртамизда июнга белгиланган учрашувда ўзаро муносабатларда янги саҳифа очишга муваффақ бўламиз. Биз Байден билан бегона одамлар эмасмиз, давлатларимиз ўртасида муносабатлар бор», деб айтган Туркия раҳбари.
«Биз иккита муҳим давлатмиз, НАТО бўйича муҳим иттифоқдошмиз. Сиз Туркияни алянсга ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлган арман лоббисига қандай алмашдингиз? Ҳозирда биз муносабатларимизни заҳарловчи мавзуларни кўтармаслигимиз ва олға бориш йўллари ҳақида ўйлашимиз лозим», деб таъкидлаб ўтган Эрдўған.
«АҚШ ўз санкциялари, F-35, FETO ва Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлаши билан муносабатларимизга путур етказди. Бу биз учун қизил чизиқ ҳисобланади. Бироқ шароитлар қандай бўлмасин, биз мақсадларимиз сари олға боришимиз лозим. Бизни тўғри йўлдан оғишга мажбур қилишга уринаётганларидан чарчадик», деб қўшимча қилган Туркия президенти.
Унинг таъкидлашича, у «АҚШ ва Европа Иттифоқи билан тенг ҳуқуқли асосда муносабатларни давом эттиришга тайёр ҳамда баҳс, адолатсиз муносабатлар ва иккилик стандартларини истамайди».
Ўз навбатида, Bloomberg ахборот агентлигининг ёзишича, Туркия ушбу воқеадан кейин АҚШ билан мудофаа пактини музлатиб қўйиши мумкин. Анқара Туркия ва АҚШ ўртасида мудофаа ва иқтисодиёт соҳаларида 1980 йилда тузилган келишувларнинг амал қилишини тўхтатишни ўйламоқда. Бу келишувларга кўра, АҚШ Туркияга молиявий ва иқтисодий ёрдам кўрсатади ҳамда турк ҳарбий мудофааси ва армиясини ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича ҳамкорлик қилади.
24 апрелда Байден Усмонийлар империясида ХХ аср бошларида юз берган ҳодисаларни «арманлар геноциди» деб атади. АҚШнинг Байдендан аввалги президентлари шу пайтгача бундай баёнотлар беришдан ўзларини тийиб келгандилар.
Мавзуга оид
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:40 / 18.12.2025
«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади
18:10 / 29.11.2025