Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик ҳакерлар Вашингтон полицияси компьютер тармоғидан 250 гигабайт махфий маълумот ўғирлашди
Россиялик ҳакерлар Вашингтон полициясининг компьютер тармоғини бузиб кириб, у ердан махфий маълумотларни ўғирлашди. Эндиликда улар ушбу маълумотларни тарқатмаслик учун полициядан пул талаб қилишмоқда.
Вашингтон полициясининг таъкидлашича, кибержиноятчилар талаб қилган пуллари 3 кун ичида тўланмаса, полициянинг яширин айғоқчилари ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш билан таҳдид қилишмоқда. Улар талаб қилаётган сумма маълум қилинмаган.
Таъкидланишича, Babuk гуруҳи ҳакерлари полиция ходимларининг шахсий маълумотлари, жиноятчиларга очилган шахсий ишлар, терговлар бўйича ҳисоботлар сақланган 250 гигабайтдан кўпроқ ахборотни қўлга киритишган. Улар баъзи ҳужжатларнинг скриншотларини даркнетдаги сайтларида жойлаштиришган.
Полицияда маълум қилинишича, ушбу ишни тергов қилишга ФҚБ жалб қилинган.
Мавзуга оид
11:25 / 16.03.2026
Аҳрор Бурҳонов Вашингтонда Ўзбекистоннинг илк бош консули бўлди
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
13:01 / 07.03.2026
АҚШ ва Венесуэла дипломатик муносабатларни тикламоқда
16:17 / 29.01.2026