Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ўз қўшинларини ҳимоялаш учун Афғонистонга ялпи ўт очиш тизимларини жойлаштирмоқда
Фото: Reuters
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларининг хавфсиз олиб чиқилишини таъминлаш мақсадида Кувайтдан у ерга ялпи ўт очиш реактив тизимлари HIMARS’ни кўчириб ўтказмоқда. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги СЕНТКОМ маълум қилди.
«HIMARS тизимлари қўшинлар олиб чиқилишини қўллаб-қувватлаш учун Кувайтдан Афғонистонга жўнатилмоқда», деб маълум қилинган хабарда.
Ўтган ҳафта Пентагон матбуот котиби Жон Кирби журналистлар билан брифингда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Афғонистондан америкалик ҳарбийларнинг олиб чиқилиши ортида улар ҳимоясини кучайтириш бўйича қўшимча чораларни маъқуллаганини маълум қилганди. Жумладан, гап АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Dwight D. Eisenhower атом авиаташувчи кемаси СЕНТКОМ жавобгарлиги остидаги ҳудудда қолдирилиши ҳақида бормоқда. Бу ҳудудга Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Жанубий Осиёнинг баъзи ҳудудлари киради. Бундан ташқари, Остин минтақада муайян сонда узоқ масофаларга учувчи бомбардимончи самолётларни жойлаштиришни маъқуллаган.
Аввалроқ АҚШ ва НАТО Афғонистондаги баъзи ҳарбий базалардан қўшинларни ва техникани олиб чиқишни бошлагани маълум қилинганди. АҚШ президенти Жо Байденнинг таъкидлашича, Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни 11 сентябргача якунлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026