Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден АҚШда федерал хизматчилар учун энг кам иш ҳақини икки бараварга оширди
Фармонга мувофиқ, федерал хизматчиларнинг минимал иш ҳақи миқдори соатига 15 долларгача оширилди.
АҚШ президенти Жо Байден пандемия шароитида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар берди Deutsche Welle.
Фармонга мувофиқ, федерал хизматчиларнинг минимал иш ҳақи миқдори соатига 15 долларгача – аввалги миқдордан икки баравардан ортиқроққа оширилди.
Ҳужжатга кўра, энг кам иш ҳақи миқдори кейинги йилнинг март ойига қадар ҳозирги 10,95 доллардан қарийб 37 фоизга оширилади ва инфляцияга мос тарзда ошириб борилади. Федерал агентликлар 2022 йилнинг 30 январигача янги шартномалар учун аризаларга маошлар оширилишини киритиши керак.
АҚШда федерал хизматчи деганда давлат ташкилотларига маҳсулот сотадиган ёки хизмат кўрсатадиган компанияларда ишловчи ходимлар тушунилади. Америкадаги жами ишчи-ходимларнинг 22 фоизи ушбу тоифага тўғри келади.
Мавзуга оид
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026