Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боррел ЕИни Россия билан муносабатлар узоқ муддатга ёмонлашишига тайёр туришга чақирди
Боррелнинг фикрича, Москва ҳозирда "қарама-қаршиликни кучайтиришга уринмоқда".
Европа иттифоқи Россия билан мураккаб муносабатлар узоқ давом этишини кутмоқда, деди Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел.
"Россия билан муносабатлар узоқ муддатга ёмонлашишига тайёр бўлиш лозим", - деди у Европарламентда қилган чиқишида.
Боррелнинг қайд этишича, "агар Россия астойдил хоҳиш билдирса, Брюссел бу муносабатларни яхшилашга тайёр". Аммо унинг фикрича, Москва ҳозирда "қарама-қаршиликни кучайтиришга уринмоқда".
У шунингдек, Россия билан алоқа каналларини ушлаб туриш кераклигини айтди.
Боррелнинг фикрича, ЕИ ва Россия Эрон ядроси муаммоси, иқлим ўзгаришига қарши кураш каби муҳим халқаро мавзуларда ҳамкорлик қилиши мумкин.