30 апрел куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 30 апрел куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 26-28 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.