«Ҳитлернинг хазиналари» ҳақида янги маълумотлар аниқланди
Польшалик хазина изловчилар Иккинчи жаҳон уруши вақтида нацистлар тўплаган 48 қути зеб-зийнат қаердалиги ҳақида янги маълумотларни аниқлашди.
The Sun нашрининг хабар беришича, хазина Польшанинг Ополе воеводалигидаги Минковске қишлоғида жойлашган XVII асрга мансуб қаср остида яширилган бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу хазина орасида «Бреслау олтини» – сув ўтказмайдиган қутиларга солинган қимматбаҳо қоғозлар ва музей экспонатлари бўлиши мумкин. Шунингдек, қаср остида 10 тоннага яқин олтин яширилгани тахмин қилинмоқда.
Хазинанинг умумий қиймати 700 млн долларга баҳоланмоқда.
Таъкидланишича, «Ҳитлер хазиналари» ҳақида илк бор СС зобити Эгон Олленхауэрнинг кундалик саҳифаларидан маълум бўлган. Уларда гап 260та юк машинасига ортилган олтин, қимматбаҳо танга ва зеб-зийнатлар, санъат асарлари ҳақида борган.
Мавзуга оид
18:55 / 23.11.2024
Австрияда сантехник 30 килоли тилла тангалар топиб олди
14:23 / 22.06.2023
Ҳитлернинг СССРга ҳужуми — Сталин нега немислар босқинидан огоҳлантирган совет разведкачиларига ишонмаганди?
19:44 / 13.04.2023
«Қиймаланган гўшт» операцияси. Иттифоқчилар дезинформация орқали Ҳитлерни қандай алдаганди?
21:19 / 19.03.2023