Жаҳон | 00:37 / 31.03.2025
3494
2 дақиқада ўқилади

Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди

Улар ўз фаолияти натижасида одамлардан 1,32 млд доллардан ортиқ пул ундиришга муваффақ бўлган.

Фото: Hurriyet

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари маҳаллий аҳолидан 1,32 миллион доллардан ортиқ пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган жиноий гуруҳни фош этди. Улар сохта «хазина» хариталаридан фойдаланиб, одамларни чув тушириб келган, деб ёзади Hurriyet газетаси.

Маълумотларга кўра, гумонланувчилар Тунжели вилоятининг қишлоқларини кезиб, маҳаллий аҳолига яширин хазиналарни топишни таклиф қилган.

Улар қадимги кўринишга келтирилган қўлда чизилган хариталарни кўрсатиб, атрофда қимматбаҳо артефактлар кўмилганига одамларни ишонтирган. Фирибгарларга алданиб, қишлоқ аҳолиси қазиш ишларини бошлаган ва ер остидан ҳақиқатан ҳам қадимий ҳайкалчалар топилган. Бироқ кейинчалик бу артефактларни фирибгарларнинг ўзи олдиндан кўмиб қўйгани аниқланган.

Фириб шу билан тугамаган. Жиноий схемага ўзини руҳоний сифатида кўрсатган шахс ҳам қўшилган. У видеомулоқот орқали хазина изловчиларни ҳайкалчаларни Туркияда сотиш имконсиз эканига, бироқ чет элда уларга талаб борлиги ишонтирган.

Сохта руҳоний «ўз ёрдами» эвазига пул талаб қилган, натижада фирибгарлар 1,32 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғишга муваффақ бўлган. Жабрланувчилар алданганликларини жуда кеч тушуниб етган.

Маҳаллий аҳоли шикоятларидан сўнг жандармия тўққизта вилоятда махсус операция ўтказган. Натижада, 25 киши қўлга олинган, улардан ҳайкалчалар, SIM-карталар, қуроллар ва хорижий валюта мусодара қилинган. Ҳозирда суд жараёни давом этмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

ЎзКейсСервис замонавий сервис марказлари ва рақамлаштириш тизими: Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлашда янги босқич

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди