20:00 / 29.04.2021
9996

«Ипак Йўли» АИТБ ва VISA'нинг «Автомобиль ютиш осон» акцияси доирасида автомобил совға қилинди

Ўтган шанба куни «Ипак Йўли» АИТБ ва VISA халқаро компанияси банк бош офисида 2020 йилнинг сентябрида бошланган «Автомобиль ютиш осон» акциясини ёрқин ҳамда эсда қоларли тарзда якунлади. Акция супер ютуғи – Hyundai Elantra Active автомобили тошкентлик тадбиркор, банкнинг кўп йиллик мижози Ширин Воҳидовага насиб этди.

Ютуқли акцияда қатнашиш шартлари жуда оддий, тушунарли ва осон бажариладиган эди. Акцияда Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқига эга фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижлик резидентлар қатнашиши мумкин эди. Асосий шарт: улар «Ипак Йўли» АИТБнинг исталган бўлимида чиқарилган Visa: Visa Virtual, Visa Start, Visa Exchange, Visa Platinum Light, Visa Platinum Black ва Visa Infinite халқаро тўлов тизими карталари соҳиби бўлишлари керак эди.

Қимматли совғалар ўйинида қатнашиш учун харидларни амалга ошириш ва улар учун VISA картаси ҳамда интернет орқали (фақат терминаллардаги, шу жумладан, Ўзбекистондаги харидлар) 10$дан бошланган миқдорда маблағ тўлаш талаб этилди. Бундай иштирокчилардан сўнгги босқичда бутун мамлакатдан 8 мингдан ортиқ одам йиғилди.

Етти ой давомида фойдали ва замонавий гаджет ва девайслар: симсиз қулоқчинлар, кўп функцияли смарт соатлар, портатив карнайлар, Powerbank'лар, фитнес-браслетлар, қулоқчинлар ва смартфонлар ўйналди.

Етти ой давомида жами 94та совға эгаларига етказилди.

Супер соврин ўйинида қатнашиш шартлари бироз мураккаб бўлса-да, бажариш кўпчиликнинг имконияти даражасида эди: 2020 йилнинг 1 сентябридан 2021 йилнинг 31 мартигача бўлган вақт оралиғида VISA картасидан 100 АҚШ долларидан бошланадиган маблағни сарфлаш талаб этилди.

Совғалар билан боғлиқ ҳолатдаги каби фақат терминаллар (шу жумладан, Ўзбекистондаги) ҳамда интернет орқали харидлар ҳисобга олинди.

Бахтиёр Муроджонович Алимов, «Ипак Йўли» АИТБ Чакана тадбиркорлик департаменти бошлиғи:

– Энг биринчи ютуқли ўйинданоқ биз акцияни имкон даражасида очиқ ва шаффоф ўтказдик. Чунки «Автомобиль ютиш осон» акцияси «Ипак Йўли» АИТБ томонидан Visa халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда мижозлар садоқатини ошириш, ишлаб чиқариладиган карталар ва улар орқали амалга ошириладиган пул айланмалари ҳажмини кўпайтириш мақсадида ташкил этилди. Ишонч бўлмаса, садоқат ҳам бўлмайди. Шунинг учун ҳар ойлик қимматли совғалар ўйинлари банкнинг Instagram'даги расмий саҳифаси орқали онлайн трансляциялар шаклида ўтказилди. Акцияда қатнашаётганини ҳар бир мижоз банк веб-сайти орқали оддийгина усулда – картадаги охирги тўртта рақам ва ФИШни киритиш орқали текшириши мумкин эди. Акция ғолиблари рўйхати ҳар ой www.ipakyulibank.uz сайти «Янгиликлар» бўлимида эълон қилиб борилди. Тўғридан тўғри эфирлар ёзувлари Instagram саҳифасидаги «Актуал сториз»да сақланган.

Финал ўйинининг ўтказилиши ҳақида ҳам олдиндан банк расмий саҳифаларида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. VISA картаси соҳиби бўлган ҳар бир банк мижози ўзининг акцияда қатнашаётганини текшириб кўриши мумкин эди. Бундан ташқари, ютуқли ўйинга биз журналистлар, блогерларни таклиф этдик ва улар ўйиннинг шаффоф ўтказилишини назорат қилиб, ўз обуначилапри учун тўғридан тўғри эфирлар олиб боришди.

Сўнгги, еттинчи март ойи учун қимматли совғалар ютуқли ўйини, шунингдек, бутун муддат давомидаги “Автомобиль ютиш осон” акцияси иштирокчилари орасидан асосий мукофот ғолибни аниқлаш жараёни ёрқин, шов-шувли, кўтаринки ва аҳил кайфиятда ўтди. Hyundai Elantra Active автомобилининг бўлажак омадли соҳибини 14402 номзод орасидан random.org сайти ёрдамида банкнинг Instagram’даги расмий саҳифасида тўғридан тўғри эфирда аниқлашди.

Ширин Воҳидова, тадбиркор:

– Менинг иккита дўконим бор: бири «Ширинликлар», иккинчиси «Сарпа сандиқ». Фаолиятим юзасидан мен вақти-вақти билан 100 доллар ва ундан кўпроқ миқдордаги тўловларни амалга ошираман, боиси ўзим ҳам инстаграмда таргетинг билан шуғулланаман. Танловда қатнашаётганимни билмасдим, ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Чунки мен барча танловлар бу – тугамайдиган бошоғриқ, қаергадир бориш, нималарнидир тўлдириш керак деб ўйлардим. Ҳар доим қандай танлов бўлмасин, унга эътибор бермасдим. Бугун менга қўнғироқ қилиб, «дарҳол Telegram’да жавоб беринг, сиз ғолиб бўлдингиз ва тўғридан тўғри эфирга чиқишингиз керак, сизни кутишяпти, қўнғироқ қилишяпти!» дейишганда жуда ҳайрон бўлдим. Бу вақтда мен пардоз қилиб, ишга боришга тайёрланаётган эдим. Мен ҳар доим буни орзу қилганман: мана шунга ўхшаш ниманидир ютиб олишни. Ва мана, орзум кутилмаганда амалга ошди. «Ипак Йўли» – сизга гап йўқ, сиз билан орзулар рўёбга чиқади!

Ширин Воҳидованинг ҳолатига гувоҳ бўлганлар тўғридан тўғри эфир вақтида шундай хурсанд бўлишдики, худди Ширин эмас, залда ўтирган ҳар бир одам «Ипак Йўли» ва VISA халқаро компаниясидан машина ютиб олгандек.  

Ўқувчиларимизга VISA халқаро картасини «Ипак Йўли» АИТБнинг исталган офисида бепул, шунингдек, Ipak Yo‘li Mobile'дан бепул етказиб бериш хизмати билан очиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Маълумот учун. «Ипак Йўли» Акционерлик Инновацион Тижорат Банки ўз фаолиятини 1990 йилдан буён амалга оширади. 2013 йилда Осиё тараққиёти банки Банк акционерига айланди. 2020 йилда Германия Тараққиёт Молия Институти (DEG) ҳамда Triodos Investment Management «Ипак Йўли» АИТБ акционерлик капиталига $25 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган. «Ипак Йўли» минтақавий тармоғи 17 та филиални ўз ичига олган: 8 та Тошкент шаҳрида ва 9 та мамлакат минтақаларида. Филиаллар қошида 4 та минибанк ва 24 та махсус касса фаолияти йўлга қўйилган. «Ипак йўли» АИТБ бутун Ўзбекистон бўйлаб 300 та банкомат ўрнатган ва 24 мингдан ортиқ терминални ишга туширган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top