Фан-техника | 21:28 / 29.04.2021
37948
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi Брюс Ли шарафига бағишланган смартфон чиқарди

Redmi K40 Bruce Lee Special Edition сариқ-қора корпусга эга бўлиб, унинг орқа панелига Bruce Lee – king of kung fu (Брюс Ли – кунг-фу қироли) ёзуви туширилган.

Xiaomi компаниясига тегишли Redmi бренди мобил ўйинлар ишқибозлари учун Redmi K40 смартфонининг янги версиясини тақдим этди. Гаджетнинг махсус версияси ҳонгконглик яккакурашлар устаси ва киноактёр Брюс Лига бағишланди, деб ёзади My Drivers.

Redmi K40 Bruce Lee Special Edition сариқ-қора корпусга эга бўлиб, унинг орқа панелига Bruce Lee – king of kung fu (Брюс Ли – кунг-фу қироли) ёзуви туширилган.

Смартфон қутисида Брюс Лига бағишланган рисола жойланган.

Қурилма 12 ГБ тезкор ва 256 ГБ доимий хотирага эга. Смартфон Хитой бозорида 2799 юан (430 доллар) нарх билан сотувга чиққан.

Мавзуга оид