Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Смартфонлар бозорининг етакчилари маълум қилинди
Ўтган йил давомида жаҳон смартфонлар бозори 2 фоизга ўсган. Аввалроқ таҳлиличилар бозор 7 фоизга пасайишини тахмин қилганди.
Apple, Samsung ва Xiaomi жаҳон смартфонлар бозорининг етакчиларига айланди, дейилади Omdia тадқиқот компанияси ҳисоботида.
Унга кўра, 2025 йилда глобал бозорда 19 фоиз улуш билан Apple компанияси биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларга мос равишда қарийб 19 фоиз ва 13 фоиз улуш билан Samsung ва Xiaomi жойлашди. Шунингдек, Vivo, Oppo, Transsion, Honor, Lenovo, Huawei ва Realme компвниялари юқори ўнталикдан жой олди.
Бозор етакчиларининг смартфон етказиб бериш кўрсаткичи 7 фоизга ошган. Энг юқори ўсиш ушбу кўрсаткични 11 фоизга оширган Honor компаниясида қайд этилди.
Ўтган йил давомида жаҳон смартфонлар бозори 2 фоизга ўсган. Аввалроқ таҳлиличилар бозор 7 фоизга пасайишини тахмин қилганди.
Мавзуга оид
11:30
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
15:00 / 04.06.2026