Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонга салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқни ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26-28 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
15:05 / 30.06.2026
Жазирама ортидан салқинлик?
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026