Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабда интернет сифати яхши бўлмаса нима қилиш керак? Вазир ўринбосари жавоб берди
Кеча, 29 апрел куни АОКАда умумтаълим мактабларининг АКТ билан таъминланганлик ҳолати юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжоновга айрим мактабларда интернет тезлиги пастлиги ва шу каби муаммо чиққанда қаерга мурожаат қилиниши борасида савол берилди.
«Ростдан ҳам шу каби саволлар билан бизга кўп мурожаат қилишади. Масалан, ўзим ҳам Нишон, Янгийўл ва Жарқўрғон туманларига борганимда шу каби ҳолатга дуч келдим.
Биз ҳозир янги тарифга ўтганмиз. Олдин мактаблар «ziyonet» тарифида эди. Тўғрисини айтиш керак, бу тарифда интернет тезлиги умуман яхши бўлмаган. Биз шу туфайли «education» тарифига ўтганмиз. Бу тарифда эса мактаб қувватидан келиб чиқиб, 10, 40 ва 100 мб/т тезлик белгиланган.
Албатта, бундай мурожаатлар кўпаяётган экан, биз буни кўриб чиқамиз. Қайси мактабда муаммо бўлса ва бизга мурожаат қилишса, биз «uztelecom» билан ишлаб, тариф тезлигини ошириб беришимиз мумкин», – дея вазир ўринбосари сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025