Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung ҳимояланган Galaxy Book Go ноутбукини намойиш этди
Galaxy Book Go армия стандарти бўйича сертификатланган. Ушбу стандарт ноутбук чангдан ҳимояланиши ва бир метр баландликдан тушиб кетган тақдирда ҳам ишлашини кафолатлайди.
Фото: Samsung
Samsung компанияси армия стандартлари бўйича ҳимояланган Galaxy Book Go ноутбукини намойиш этди.
14 дюймли IPS-экранга эга ноутбук Qualcomm Snapdragon 7c чипи, 4 Гб тезкор хотира ва 128 Гб хотирага эга SSD-диск билан жиҳозланган. Аккумулятор сиғими 42,3 Вт·с. Ноутбук Windows 10 операцион тизимида ишлайди.
У иккита USB-C, битта USB-A тирқиши, 3,5 мм.ли аудиотирқиш, microSD ва SIM-карта слотларига эга бўлишига қарамасдан, Mil-810G армия стандарти бўйича сертификатланган. Ушбу стандарт ноутбук чангдан ҳимояланиши ва бир метр баландликдан тушиб кетган тақдирда ҳам ишлашини кафолатлайди.
Янги ноутбук АҚШда 349 доллар нархда сотувга чиқади. Европада эса LTE-модем билан жиҳозланган Galaxy Book Go нархи 449 евро бўлади.
Мавзуга оид
15:00 / 10.03.2026
Янги Samsung Galaxy S26 Ultra Global Mobile Awards 2026 да мукофотини қўлга киритди
21:57 / 04.03.2026
Apple энг арзон MacBook Neo ноутбукини тақдим этди
21:00 / 25.02.2026
Samsung’дан мобил суратга олишнинг янги даври
20:35 / 08.02.2026