«Балиқларни ейиш ва сотиш мумкин эмас, бу — васият» — косонсойлик балиқчи билан суҳбат
Одатда, ҳовузларда парвариш қилинадиган балиқлар истеъмол учун боқилади. Наманган вилоятининг Косонсой туманида эса бир отахоннинг васиятига кўра, 40 йилдан ошиқроқ вақтдан бери балиқлар сақланмоқда.
Отанинг набираси Давронбек Султоновнинг айтишича, ушбу балиқ кўли тахминан 1952 йилларда ташкил этилган.
«Бобомиз Султонмаҳмуд Фозилов чакалакзорни тозалаб, қўлда мана шу ҳовузни ковлаган ва ўшандан бери бу ерда балиқ боқилади. Мен ҳозир учинчи авлод вакилиман. Бобомиз балиқларни емайсан, сотмайсан деб васият қилиб кетган, шу васиятга кўра, мана парвариш қилиб келяпмиз», — дейди Давронбек Султонов.
Аканинг сўзларига кўра, ҳовузда балиқнинг сазан тури парвариш қилинади. Ҳозирда бу ерда 100 килодан ортиқ балиқлар бор, уларнинг энг каттаси 6—7 килогача, узунлиги эса 1 метр атрофида.
Мавзуга оид
19:58 / 21.08.2023
Балиқ етиштириш учун сув омборлари ижарага берилади
09:00 / 20.07.2021
“Бошида қийин, лекин ишни йўлга қўйгач, ҳаммаси сиз учун ишлайди” – Балиқчи фермерлар фаолиятига назар
19:00 / 12.12.2018
Kun.uz'да янги лойиҳа — Тупроқнинг дўсти. Балиқчи ҳақиқатлари
10:18 / 22.09.2018