Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Балиқчилик соҳасини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг балиқчилик хўжаликлари сунъий сув ҳавза майдонларини босқичма-босқич интенсив усулда балиқ етиштиришга ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги,  “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда 2019 йилда интенсив усулда балиқ етиштиришга ихтисослаштирилган сунъий сув ҳавза майдонларини прогноз параметрларини балиқчилик хўжаликлари кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда Хитой ва Вьетнам давлатларининг балиқчилик соҳасида илғор ва замонавий технологиялари асосида сунъий сув ҳавза майдонларида интенсив усулда балиқ етиштиришни ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар ва намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиб жойларга етказилишини таъминлайдилар.

Белгилаб қўйилишича, балиқчилик фермер хўжаликларининг кадастр ҳужжатларида кўрсатилган интенсив усулда балиқ етиштирадиган ер майдонлари 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб дастлабки уч йил давомида ягона ер солиғидан озод этилади.

Ипотека-банк ва тижорат банкларига балиқчилик ташкилотларининг буюртмаларига биноан беш йил муддатга, шу жумладан  2 йиллик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилади.

2022 йилнинг 1 январигача:

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан четдан олиб келинадиган қафас (садок) ва ёпиқ сув айланма тизими ускуналари, сувга ҳаво пуркагичлари (аэраторлар), балиқ овлаш анжомлари, наслли она балиқ, балиқ увилдириғи, личинка, чавоқ балиқ, қайта ишлаш учун келтириладиган музлатилган балиқ маҳсулоти, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, музлатгич ва сақлаш ускуналари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари, гранулаланган омухта ем, инкубация цехи, мелиорация ишлари учун махсус техникалар (бульдозер, экскаватор, фронтал юклагич, земснаряд, юк машинаси) ва тирик балиқ ташувчи транспорт воситалари;