Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ вазир Маданият вазирлигига қайтди
Собиқ маданият ва спорт вазири Баҳодир Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимда ишлаб келган Жамол Носиров бошқа ишга ўтказилмоқда.
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамол Носиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди. Ушбу маълумотни Kun.uz'га вазирлик матбуот хизмати тасдиқлади. Носировнинг ўрнини Баҳодир Аҳмедов эгаллади.
Баҳодир Аҳмедов 1973 йилда туғилган; 1996 йилда Тошкент электротехника алоқалар институтини, 2007 йилда эса Президент қошидаги Давлат бошқарув академиясини битирган.
У турли йилларда«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори, маданият ва спорт вазири, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган. 2020 йил ёзида Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси лавозимига сайланган.
Жамол Носировга яқин манбаларга кўра, у Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланиши мумкин.
Таъкидлаш лозим, уч ой олдин Бухоро шаҳри ҳокими лавозимига Ўткир Жумаев тасдиқланган эди. У 2020 йил мартидан буён шаҳар ҳокими лавозимида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Маданият вазирлигини 2020 йил 23 январдан буён Озодбек Назарбеков бошқармоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
10:01 / 26.10.2025