Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тоғлар орасидаги бориш қийин бўлган қишлоққа махсус йўлтанламас тез тиббий ёрдам машинаси ажратилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг бориш қийин бўлган узоқ тоғ қишлоғига махсус тез тиббий ёрдам машинаси ажратилган. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятов ва Қашқадарё вилояти ССБ бошлиғи Р.Тўлаков Шаҳрисабз туманидаги тоғли, олис чегара ҳудудидаги Кўл қишлоғида бўлиб, аҳолининг тиббиётга доир муаммоларини ўрганган.

Мазкур қишлоқ туман марказидан 85 километр масофада жойлашган бўлиб, унга фақат махсус машиналарда етиб бориш мумкин. Қайд этилишича, мазкур қишлоқда 1300 нафардан ошиқроқ аҳоли яшайди. Бу ерда жойлашган оилавий шифокорлик пунктида 1 нафар врач, 8 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатади. Кўлга энг яқин масофада жойлашган тез тиббий ёрдам шохобчаси ундан 26 километр узоқликда, Ғилон қишлоғида жойлашган.

Тоғ йўлларида ҳар қандай машина ҳаракатлана олмаслиги инобатга олиниб, Кўлдаги оилавий шифокорлик пунктига Россияда ишлаб чиқарилган «Соболь» йўлтанламас машинаси топширилган.

Бундан ташқари вазир ўринбосари томонидан мазкур ҳудудда врачлар танқислиги муаммосини ҳал этиш учун Кўл, Ғилон ва атрофдаги бошқа қишлоқлар аҳолиси ёшларидан 10 нафар йигит-қизни Самарқанд давлат тиббиёт институтида мазкур олий ўқув юрти ҳисобидан ўқитиб бериш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026