Ўзбекистон | 15:17 / 06.05.2021
5490
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 2 млрд сўмдан зиёд зарар етказилган

Қашқадарёда «тадбиркор»нинг электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиши оқибатида 2 млрд сўмдан зиёд зарар етказилгани аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» маълум қилишича, электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ва бошқа суиистеъмол ҳолатларининг олдини олиш мақсадида «Ўзэнергоинспекция» ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида қўшма рейдлар ўтказилган ва қоида бузилиши ҳолатлари аниқланган.

«Ғузор туман «Пахтазор» МФЙда жойлашган «Китоб ип йигирув» АЖга қарашли завод ичидаги 10 кВ ёпиқ тарқатиш биноси ичида жойлашган Т-1 қуввати 1000 кВА.ли трансформатор пунктида электр энергия истеъмоли ҳисоби учун ўрнатилган электр ҳисоблагич актив кўрсаткичи 2015,506, реактив кўрсаткичи 946,777 бўлиб, Ғузор ТЭТК билан шартнома тузмасдан, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ўрганиш натижасига асосан, таъминотчи томонидан «Китоб ип йигирув» АЖга ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб келаётгани ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Шунингдек, электр энергияси тўлови учун 2 093 105 535 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди ҳамда тармоқдан ажратилди», дейилади инспекция маълумотида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид