Жамият | 21:01 / 06.05.2021
10806
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд Туризм полицияси россиялик сайёҳга хизмат кўрсатган гидга таҳдид қилгани ҳақиқатга мос келмайди – ИИВ

 Россиялик влогер Пётр Ловигиннинг Самарқанд шаҳрига қилган сафари давомида Алишер исмли гид унга ҳамроҳлик қилган.

Кейинроқ влогер Самарқанд туризм полицияси Алишерга таҳдид қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Алишерга «Ўзбекистонни шарманда қилдинг», деган важ билан лицензиясидан маҳрум қилиш ва 15 суткага қамаб қўйиш билан таҳдид қилишган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, бу хабар ҳақиқатга мос келмайди.

У Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Алишер билан суҳбатда фақатгина расмий лицензия олиб, сўнг туристларга хизмат кўрсатишни тавсия қилишганини билдирди. 

Шоҳрух Ғиёсовнинг қўшимча қилишича, бутун дунёда туризм полициясининг асосий вазифаларидан бири ноқонуний иш олиб бораётган гидларнинг фаолиятини тартибга солиш ҳамдир. Чунки бу туристларнинг хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқ, деди ИИВ матбуот котиби. 

Мавзуга оид