Спорт | 21:20 / 06.05.2021
10339
1 дақиқада ўқилади

Токио Олимпиадасида қатнашадиганлар қайси вакциналар билан эмланиши маълум қилинди

Аввалроқ мусобақалар давомида спортчиларга нисбатан амал қиладиган чеклов чоралари эълон қилинганди.

Фото: Reuters

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Токио Олимпиадаси қатнашчилари эмланадиган вакциналарни танлаб олди. Бу ҳақда қўмита сайтида хабар берилмоқда.

Хабар қилинишича, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари иштирокчилари Pfizer ва BioNTech вакциналари билан эмланади.

Аввалроқ Токио Олимпиадаси ташкилотчилари мусобақалар давомида спортчиларга нисбатан амал қиладиган чеклов чораларини эълон қилганди.

Хусусан, спортчилар ҳар куни коронавирусга тест топширади. Уларга жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланади. Барча қатнашчилар фақат олимпия объектларидаги махсус ажратилган жойларда ва ўзлари турган меҳмонхонадагина овқатланиши мумкин.

 Бундан ташқари, спортчиларнинг махсус ниқоб тақмаган одамлар билан мулоқот қилиши тақиқланади. Шунингдек, улар бир метр ижтимоий масофа сақлашлари лозим.

Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтказилиши режалаштирилганди, аммо коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар бир йил кейинга кўчирилган ва шу йилнинг 23 июлидан 8 августигача бўлиб ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид