Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши учрашув ўтказади
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май куни БААга жўнаб кетади, у ерда эртаси куни Австралияга қарши назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига йўл олади. У ерда Вадим Абрамов шогирдлари 7 июн куни бўлиб ўтадиган Сингапурга қарши ЖЧ-2022 саралаш учрашувига тайёргарликни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги биринчи қарама-қаршилик Ўзбекистоннинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган эди.
D гуруҳидаги бешта ўйиндан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Саудия Арабистони 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги поғоналардан Сингапур (7 очко), Яман (5) ва Фаластин (4) жой олган.
Мавзуга оид
20:35 / 16.06.2026
Ўзбекистонлик ҳакамлар Шотландия - Марокаш ўйинига тайинланди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
23:42 / 11.06.2026
Жозе Моуринио «Реал»га қайтди
21:30 / 10.06.2026