Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида пандемия тўғрисида ёлғон хабар тарқатганлар йирик миқдорда жаримага тортилади
Ўзгаларга қасддан коронавирус юқтирганлар 133 минг долларгача жаримага тортилади.
Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонида ўзгаларга қасддан коронавирус юқтирганлик учун 133 минг долларгача жарима жазоси жорий этилди.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус пандемияси тўғрисида миш-миш ва ёлғон хабар тарқатганлик учун 266 минг долларгача жарима белгиланди. Ўзгаларга қасддан коронавирус юқтирганлар 133 минг долларгача жаримага тортилади. БААда бу қилмиш учун 27 минг долларгача жарима солинади.
Охирги маълумотларга кўра, ўтган суткада БААда 1,7 мингта янги ҳолат аниқланган. Касаллик юқтирганлар сони 530,9 мингдан ошган, 1,6 минг киши вафот этган.
Саудия Арабистонида бир суткада мингта янги ҳолат қайд этилган, коронавирус юқтирганлар сони 423,4 мингга етган, 7 минг бемор вафот этган.
Якшанба куни Саудия Арабистони 17 майдан чегараларни очиши ва ўз фуқароларининг бошқа давлатларга сафарларига чекловларни бекор қилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026