Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси мустаҳкамланишини айтди
Тожикистон президенти мамлакат Афғонистон билан энг узун чегаралардан бирига эгалигини қайд этди.
Россия президенти Владимир Путин Москвада Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашуви чоғида Афғонистондаги вазият кескинлашгани сабабли Россия Душанбени қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Ҳозирда минтақада хавфсизлик масаласи биринчи рақамли масала. АҚШнинг ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши тўғрисидаги баёноти эълон қилиниши билан — амалда улар қўшинларининг ярмидан кўпини олиб чиқиб кетишди — Афғонистонда вазият кескинлашди», — деди Раҳмон.
Тожикистон президенти мамлакат Афғонистон билан энг узун чегаралардан бирига эгалигини қайд этди.
«Биз сизларни қўллаб-қувватлаш учун ўз томонимиздан барча ишларни амалга оширяпмиз – Тожикистонда Россия қуролли кучларининг 201-ҳарбий базаси фаолият олиб бормоқда. Биз уни, Тожикистон қуролли кучларини мустаҳкамлаш устида ишлаяпмиз», — деди Владимир Путин.
Имомали Раҳмон Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага амалий ташриф билан келган, у 9 май байрами муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда иштирок этади.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026