Қозоғистонда 9 май байрами тантаналари ўтказилмайдиган бўлди
Аввалроқ республика мудофаа вазирлиги қозоғистонлик уруш фахрийларини табриклаш санитар-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб амалга оширилишини билдирганди.
Қозоғистонда мураккаб эпидемиологик вазият сабабли 9 май байрамига бағишланган тадбирлар ўтказилмайдиган бўлди.
Қозоғистон президенти матбуот котиби Берик Уалининг ёзишича, давлат раҳбари ватандошларни байрам билан табриклаб мурожаат қилади.
Аввалроқ республика мудофаа вазирлиги қозоғистонлик уруш фахрийларини табриклаш санитар-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб амалга оширилишини билдирганди. Режалаштирилишича, байрамга бағишланган аксарият тадбирлар онлайн шаклда ўтказилади.
Бундан ташқари, мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабабли ҳарбий парад ҳам ўтказилмайди.
Маълумот берилишича, ўтган суткада Қозоғистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 2587та ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
12:40 / 19.10.2024
Россия Қозоғистондан буғдой, помидор ва қовун олиб киришни чеклади
20:54 / 18.10.2024
Қозоғистонда хизмат машинасида нонга чиққан ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди
21:02 / 17.10.2024
Россияни ҳарбий жиҳатдан енгиб бўлмайди — Тўқаев
19:09 / 17.10.2024