Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ талабини бажармаган банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди томонидан «Юксалиш сари биргаликда» МЧЖдан «Ғишт марказ» хусусий кархонасига 329 млн сўм ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорасининг «Юксалиш сари биргаликда» МЧЖдан «Агро банк» АТБ Қизириқ филиали фойдасига 36 млн сўм қарз ундириш белгиланган.
МИБ Қизириқ туман бўлим суд ҳужжатига асосан қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномасини юборган. Банк инкассо топшириқномасини «Кортотека-2»га қабул қилган.
Бироқ, «Юксалиш сари биргаликда» МЧЖнинг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномалари банк масъул ходимлари томонидан асоссиз равишда бекор қилинган. «Картотека-2»дан чиқариб ташланган. Қарздорнинг ҳисоб рақамларидан 47 млн сўм бошқа мақсад учун ўтказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилоят МИБ банк мансабдор шахсларини жиноят содир этганликда айблаб, ишни прокуратурага юборган.
Мавзуга оид
09:45 / 12.12.2025
Ижтимоий тармоқларда МИБ номидан келаётган хабарлар фейк экани айтилди
15:15 / 09.12.2025
Тошкентда 31 ёшли эркак хусусий клиникада бурун операцияси вақтида вафот этди
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
14:42 / 06.12.2025