Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Якшанба учун кулчатой. Саида Мирзиёева оилавий овқат тайёрлаш жараёни ҳақида пост қолдирди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида оила даврасида овқат пишириш жараёни ҳақида пост жойлади.



«Якшанба. Анъанага кўра бу куни севимли таомларимизни тайёрлаймиз. Улардан бири – кулчатой. Ойижоним эрталабдан хамир қорадилар, дадажоним бошчилигида бутун оиламиз дастурхон атрофига тўпланиб, ойижоним тайёрлаган хамирни тахтакачда кесамиз. Ойижоним эса эндигина пишган масаллиқлар – сабзи, нўхатни узатиб турадилар.


Тайёрланиш усулига кўра кулчатой кесма лағмонни эслатади. Кичкинтойим бизнинг энг катта ёрдамчимиз, милклари билан суяк чайнашга уринади. Таом тезроқ пишишини ҳаммадан кўпроқ у кутса керак», деб ёзади Саида Мирзиёева постида.
Мавзуга оид
17:16 / 01.07.2026
«Тамерлано» операси Парижни забт этди - Саида Мирзиёева
18:37 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
16:27 / 26.06.2026