Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон — Наманган — Тошкент йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон ва Россия темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди, дея хабар бермоқда компания ахборот хизмати.
«Ушбу мурожаат ҳар икки давлатнинг ваколатли давлат органлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва яқин келажакда амалга оширилиши мумкин», — дейилади хабарда.
Шунингдек, сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва мамлакатимиз аҳолиси учун қўшимча қулайликлар яратиш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида йўловчиларнинг таклифлари ўрганиб чиқилиб, ҳудудларда янги йўналишлар очилди.
Хусусан, Термиз – Хива – Термиз, Андижон – Нукус – Андижон, Тошкент – Наманган – Андижон, Андижон – Наманган – Тошкент, Андижон – Хива – Андижон, Тошкент – Олот – Тошкент, Тошкент – Шовот йўналишларида поездлар қатнови йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
22:03 / 16.07.2026
Жазирама сабаб поездлар тезлигига чеклов қўйилади
10:40 / 14.07.2026
Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин
09:40 / 13.07.2026
Тошкент метросига яна 3 та замонавий поезд қўшилди
11:55 / 04.06.2026