Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон банкларида қанча нақд пул айланади? 3 ойлик миқдор очиқланди
Ўтган чоракда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 41,6 фоизга ошди.
Марказий банк республикада биринчи чоракдаги нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ эълон қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил январ-апрел ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 149,3 трлн сўмни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 41,6 фоизга юқори ҳисобланади.
Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар 73,9 трлн сўмни ташкил этди.
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январ-апрел ойларига нисбатан 38,5 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан, банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 10,9 трлн сўмга (1,7 баробар) ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун йўналтириладиган нақд пуллар ҳажми 6,5 трлн сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.
Ўтган чоракда банк карталарига 78,4 трлн сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 25,9 трлн сўмлик (33,1 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.
Аввалроқ, 2021 йил январ-март ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 108,2 трлн сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 23,2 фоизга ошгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
20:38 / 31.03.2026
Москвада 7 ёшли қиз 88 минг долларни ташлаб юборди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
11:50 / 28.08.2025