Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Рамазон ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилди
Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича олий кенгаш раиси Абдулла Абдулла мамлакатда доимий равишда ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилиши зарурлигини қайд этди.
"Толибон" ҳаракати Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонда жанговар ҳаракатлар олиб боришни уч кунга тўхтатиб туришини эълон қилди.
Хабар қилинишича, "Толибон" қўмондонлиги ана шундай буйруқ чиқарган.
Бунга жавобан Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича олий кенгаш раиси Абдулла Абдулла мамлакатда доимий равишда ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилиши зарурлигини қайд этди.
Толиблар ўтган ҳафтада Ғилминд вилояти маркази бўлган Лашкаргоҳ шаҳри яқинида ҳужум амалиётини бошлаганди.
Жанг ҳаракатлари АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлаши фонида юз берди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026