Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария президенти парламентни тарқатиб юборди
Румен Радев
Болгария президенти Румен Радев парламентнинг тарқатиб юборилиши ва 11 июлда унга муддатдан олдин сайловлар ўтказилиши ҳақидаги фармонни имзолади.
Болгария парламенти – Миллий мажлис 12 майдан тарқатиб юборилади. Шу кундан бошлаб парламентга сайловлар ўтказилгунга қадар мамлакатни техник ҳукумат бошқаради. Техник ҳукуматга президентнинг хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича собиқ котиби Стефан Янев раҳбарлик қилади.
4 апрелда Болгария парламентига сайловлар бўлиб ўтганди. Унинг натижаларига кўра, ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқини ҳукмрон “Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши учун” партияси қўлга киритган. Бироқ партия буни қилишдан бош тортган. Шунингдек, етакчи мухолиф партия – Болгария социалистик партияси ҳам шундай қарор қабул қилган.
Мавзуга оид
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
11:27 / 20.01.2026
Болгария президенти Румен Радев истеъфога чиқишини эълон қилди
20:55 / 31.12.2025
Болгария 1 январдан еврога ўтади
11:19 / 13.12.2025