Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида паррандачилик ривожлантирилади
2021 йилда Фарғона вилоятида паррандачилик йўналишида 116 млрд сўмлик 25 та лойиҳа ишга туширилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 43-сон баёнида чора-тадбирлар белгиланган.
Ҳукумат томонидан тасдиқланган тадбирлар дастурига кўра, 2021 йилда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида республика бўйича чорвачилик йўналишида қиймати 7 трлн 245 млрд сўмлик 1 828 та лойиҳа тижорат банклари томонидан молиялаштирилади.
- Қорамолчилик йўналишида 4 трлн 567 млрд сўмлик 1 057 та;
- Паррандачиликда 1 трлн 95 млрд сўмлик 277 та;
- Балиқчилик тармоғида 1 трлн 224 млрд сўмлик 317 та;
- Асаларичиликда 41,2 млрд сўмлик 122 та;
- Қуёнчиликда 317,5 млрд сўмлик 56 та лойиҳа ишга туширилади.
Жумладан, паррандачилик йўналишида Самарқанд вилоятида 185,5 млрд сўмлик 27 та, Фарғона вилоятида 116 млрд сўмлик 25 та лойиҳа амалга оширилади.