Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Японияга парвозларни вақтинча тўхтатди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Японияга парвозларни вақтинча тўхтатмоқда. Бу коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ, дейилади “Uzbekistan Airways” авиакомпания маълумотида.
Қайд этилишича, бу қарор республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди. “Uzbekistan Airways”нинг Японияга парвозлари ушбу мамлакатда санитария-эпидемиологик ҳолат яхшиланмагунга қадар бекор қилинди.
Ўзбекистон ва Япония ўртасида парвозларни қисман тиклаш 2022 йил баҳор-ёзги навигация даврида режалаштирилган. Шу билан бирга, мамлакатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан кейингина мунтазам парвозларни тиклаш мўлжалланган.
2015 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон ва Япония ўртасида 500дан ортиқ рейслар амалга оширилган ҳамда ушбу даврда ўз манзилига етказилган йўловчилар сони 72 минг кишидан ошган. 2020 йилда мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатнов пандемия сабабли тўхтатилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Ҳиндистон ва Туркияга қатновлар учун вақтинчалик чеклов ўрнатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:12 / 28.01.2026
Uzbekistan Airways борткузатувчилар учун янги либос намуналарини тақдим этди
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
17:58 / 21.01.2026