Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 10 йил ичида туғилишлар сони 25 фоизга ўсди
2010-2020 йиллар оралиғида туғилган чақалоқлар орасида ўғил болалар қизларга нисбатан 7-9 фоизга кўпроқ.
Давлат статистика қўмитаси 10 йиллик туғилиш статистикасини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда сўнгги 10 йилликдаги туғилишлар сони 207 мингтага кўпайган.
2010 йилда 634 810та туғилиш кузатилган бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 841 817тага етган. Рақамлар туғилишда 24,6 фоиз ўсиш кузатилганини кўрсатмоқда.
2020 йилда 405 466 нафар қиз, 436 351 нафар ўғил чақалоқ дунёга келган. Яъни қизларга нисбатан 7 фоиз кўпроқ ўғил болалар дунёга келган. Бундай 7 фоизлик фарқ 2010 йилда ҳам кузатилган.
10 йиллик статистикага кўра, Ўзбекистонда қизларга нисбатан 7-9 фоиз кўпроқ ўғил болалар туғилган.

Aввалроқ, туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил этилганда энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:25 / 18.02.2026
Ўзбекистонда иқтисодий зоналар ва кластерлар сони маълум қилинди
16:37 / 17.02.2026
Январда Ўзбекистонга деярли 1 млн турист: етакчи учлик — Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон
08:27 / 16.02.2026
Ўзбекистонда ҳунармандлар тақсимоти: қайси ҳудуд олдинда?
15:43 / 14.02.2026