Фан-техника | 16:14 / 11.05.2021
37857
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Табиат сайрида мусиқа тинглаш ёқса, LG XBOOM Go Bluetooth-колонкаларини олишни унутманг

Ёз ўзи билан бирга табиатга саёҳатлар, боғ пикниклари ва очиқ ҳаво сайрларини ҳам бошлаб келмоқда. Агар сиз тоғ сайрини яхши кўрсангиз ва бу сайрларда кайфиятингиз аъло даражада бўлишини хоҳласангиз, яна муҳими бунга мусиқа ёрдам беришига ишонсангиз, унда бу мақола сиз учун ёзилган.

Сиз расмда кўраётган LG XBOOM Go шунчаки Bluetooth-колонка эмас, балки Британия Meridian Audio компанияси томонидан ишланган тиниқ акустикага эга бўлган колонкалар тизимидир. Колонкалар кўтариб юришга қулай, 24 сантиметргача ҳажмга эга.

XBOOM Go колонкаси тиниқ овоз етказиб беришдан ташқари фойдаланувчиларга қўшимча бонуслар ҳам тақдим этади. Bluetooth-колонка турли об-ҳаво ва ҳар хил вазиятларда ишлатишга мослашган.

Автоном иш тизими

XBOOM Go колонкасининг энг катта модели 24 соатгача ишлаб бериши мумкин. Агар сиз вақтингизнинг катта қисмини тоққа кўтарилиш учун сарфламоқчи бўлсангиз, лекин сокинликни ёқтирмасангиз, унда колонкадан истаган мусиқангизни ёки аудиокитобингизни ёқинг ва колонканинг қуввати тугаб қолиши мумкинлигини шунчаки унутинг.

Чанг ва намликдан ҳимояланган

Колонка ёмғир ва чангдан ҳимоя қилинган. Табиат қўйнида бўладиганларга унинг инжиқликлари жуда таниш бўлади. Уйдан чиқаётганда кун қуёшлидек туюлади, бирпасдан кейин эса осмонда булутлар пайдо бўлади. Бундай пайтларда ҳам XBOOM Go колонкаларини бемалол ишлатиш мумкин.

Қўшимча ёруғлик

Колонка ҳошияларидан тараладиган турли рангдаги ёруғлик мусиқа ритми билан қўшилиб кетади ва тунги пайт ҳар қандай атмосферани ёрқинлаштиради. Бу функция шунчаки зарурат эмас, балки кайфият кўтаришнинг жуда чиройли воситаси ҳамдир.

Sound Boost

Колонкаларнинг бу функцияси овозни баландлатади ва унинг тарқалиш ҳудудини кенгайтиради. Бу сиз эшитаётган мусиқани кўпчилик ва узоқроқ масофадан тинглаётган бўлса, жуда асқотади.

Колонкаларни бирлаштириш

XBOOM Go’нинг бир нечта колонкаларни бирлаштириш ва стереоовоз ҳосил қилишингиз мумкин. Бу кўпчилик бўлиб бирор фильм кўраётганда ёки гулхан атрофида ўтирганда қулай бўлади.

Биз ҳали XBOOM Go колонкаларининг ҳамма қулайликларини санаб бўлмадик. Бу колонкалар ёрдамида баланд овоз ҳолатида телефон қўнғироқларига жавоб бериш мумкин, уй кинотеатрини ҳосил қилиш учун колонкаларни телевизорга улашнинг ҳам имкони бор.

LG XBOOM Go коллекциясида PL5 – нарх, ҳажм ва иш давомийлиги борасида олтин ўрталик ҳисобланади. PL5 модели PL7 вариантдан кичикроқ ҳажм, 18 соатлик қувватга эгалиги ва 20 Втлик овоз билан фарқланади. PL5 ўзидан олдинги моделга нисбатан 4 баравар кўпроқ имкониятга эга. Шу моделдан кейинги барча XBOOM колонкалари мусиқа қўйиб бериш билан бир пайтда бошқа қурилмаларни қувватлаб бериши ҳам мумкин.

LG ёки Meridian. Уларнинг қайси бирини танлашингиздан қатъи назар ҳар иккаласи ҳам сизнинг ҳордиқларингиз мазмунли бўлиши учун ҳисса қўшишга ҳаракат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид