Эрдўған Туркия қачондан одатий ҳаёт тарзига қайтишини айтди
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, ҳукумат «эпидемияни назоратга олди ва Рамазон ойи тугаши билан одатий ҳаёт тарзига қайтишни бошлаш учун қадам ташлайди».
Туркия 17 май куни локдаун тугаганидан сўнг одатий ҳаёт тарзига қайтишни бошлайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Рамазон ойи якунланиши муносабати билан қилган телемурожаатида айтди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, ҳукумат «эпидемияни назоратга олди ва Рамазон ойи тугаши билан одатий ҳаёт тарзига қайтишни бошлаш учун қадам ташлайди». Туркия президентининг қайд этишича, «пандемиядан ўтган йил охиригача қутулиш режалаштирилганди, аммо унинг янги тўлқинлари бутун дунёга таъсир кўрсатди ва шу боис янги чекловлар киритишга тўғри келди».
Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат пандемия сабабли одамлар дуч келган келган муаммолардан хабардор ва бу муаммоларни бартараф этишга тайёр.
Туркияда февралдан буён коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсиб бориши кузатилди. Апрел охирида кунига ўн мингдан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилди. Шу сабабли мамлакатда маҳаллий аҳоли учун 29 апрелдан 17 майгача локдаун жорий этилди.
Мавзуга оид
23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади
13:54 / 18.09.2024
Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?
21:46 / 20.08.2024
Маймунчечак эпидемияси коронавирус каби жиддий муаммо эмас – ЖССТ
09:57 / 10.08.2024