Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда вакцинани навбатсиз олиш учун ҳужжатларни сохталаштириш ҳолатлари кўпаймоқда
Немис ОАВда таъкидланишича, коронавирусга қарши вакцинани навбатсиз олишни истовчи германияликлар томонидан ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ минглаб ҳолатлар учрамоқда.
Der Spiegel нашрининг хабар беришича, Ҳамбургдаги эмлаш марказида Германия федерал ерлари орасида рекорд сонда – бир ҳафтада 2 мингта бундай қоидабузарлик қайд қилинган. Мюнхенда шу вақт ичида ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ 350та, Саар федерал ерининг маъмурий маркази – Саарбрюккенда эса 140та ҳолат аниқланган. Гап коронавирусга қарши вакцинани устувор тарзда олиш мақсадида сохта маълумотномаларни тақдим қилаётганлар ҳақида бормоқда.
Айни вақтда Германияда 60 ёшдан катталар, ҳомиладор аёллар, сурункали касалликлари бор кишилар ва уларга қаровчи шахслар вакцина олишда устувор ҳуқуққа эга. Шу билан бирга, «коронавирусга қарши эмланганлик» мақоми бир қатор имтиёзларни беради: эмланганларга жамоат жойларига эркин бориш, комендантлик соати вақтида ҳаракатланишга рухсат берилади. «Вакцинани навбатсиз олишни истовчиларнинг кўплиги айнан шу билан тушунтирилади. Бироқ вакцина токи тақчил экан, биз тартиб-қоидага риоя қилишимиз лозим», деб айтган Кёльндаги эмлаш маркази раҳбари Юрген Цастроу.
Ҳозирча мамлакатда бундай фирибгарликлар ҳаттоки жарима билан ҳам жазоланмаяпти, бироқ бу борада қонунчиликни қатъийлаштиришга чақириқлар янграй бошлаган.
Таъкидланишича, Германияда эмлаш суръатлари пастлиги ва вакцина олиш учун ойлаб кутишга тўғри келиши немисларни ҳам қонуний, ҳам қинғир йўллар билан бунинг чорасини топишга ундамоқда. Маълум қилинишича, уларнинг баъзилари вакцина олиш учун бошқа давлатларга «сафар уюштирмоқда».
Мавзуга оид
12:04
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026