Business class | 20:05 / 13.05.2021
124989
2 дақиқада ўқилади

«Ёшлар вақтини жуда арзон нарсаларга сарфлаб қўйяпти» — бизнес-мураббий "opportunity cost" ҳақида

Мақсад қўйишда унга эришиш сизга қисқа ва узоқ муддатда қандай фойда келтиришига эътибор қаратиш керак, дейди Муҳаммад Али Эшонқулов.

Бизнес-мураббий Муҳаммад Али Эшонқулов M-Faktor лойиҳасининг навбатдаги кўрсатуви меҳмони бўлиб, қатор мавзулардаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

У кўрсатув мухлисларидан саволлардан бирига жавобан "opportunity cost" (муқобил танловнинг қиймати) нималигини тушунтириб ўтди.

«Инсон ҳаёти давомида доим танловларни амалга оширади: ё уни, ё буни танлайди. Сиз бирор нарсадан воз кечган ҳолда бошқа бир нарсага эришасиз. Энг қиммат инвестиция – вақт, уни нимага сарфлаётганингиз қиймат жиҳатдан узоқ муддатда сизга қанақа фойда келтиради, шуни биринчи ҳал қилиб олиш керак.

Ёшлардаги энг катта муаммолардан бири – вақтини, умрини жуда арзон нарсаларга сарфлаб қўйишяпти.

Мақсад қўйишда унга эришиш сизга қисқа ва узоқ муддатда қандай фойда келтиришига эътибор қаратиш керак. Бирор мақсадга эришиш менга қисқа муддатга фойда келтириб, узоқ муддатда фойда келтирмаса, уни тўхтаман. Қисқа муддатда фойда келтирмаган тақдирда ҳам, узоқ муддатда жамоамизга ва асосийси жамиятимизга фойдали бўладиган бўлса, бу нарсадан қайтмаймиз.

Opportunity cost деганини, қисқача тушунтирсам, сиз уйланмоқчи бўлган иккита қиз турибди. Сиз бирига уйланасиз, иккинчиси эса сиз учун opportunity cost бўлади», – деди Муҳаммад Али Эшонқулов.

Мавзуга оид