Фан-техника | 16:00 / 14.05.2021
42159
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Хавфсиз, қулай ва сифатли қулоқчин сотиб олмоқчимисиз? – LG TONE Free симсиз қулоқчинларини танланг

Фото: LG Electronics

Мусиқий дид – инсон ўзини намоён қила оладиган восита ҳисобланади. Исталган мусиқа жанри: хоҳ классика бўлсин, хоҳ хип-хоп ёки рок ёхуд жаз, қайси бўлишидан қатъи назар, мусиқа жарангини пайдо қиладиган мусиқий асбобларни, вокал қисмларини ҳис қила олиш муҳим. Бу эса қулоқчин (наушниклар)сиз бўлиши мумкин эмас. Бунда сизга Британиянинг Meridian Audio компанияси ишлаб чиқарган тиниқ мусиқий атмосфера ярата оладиган LG TONE Free Bluetooth симсиз қулоқчинлари ёрдам беради.

TONE Free галериясида 2та: FN4 ва FN6 моделидаги қулоқчинлар мавжуд бўлиб, улар оқ ва қора рангда, бошқа қулоқчинлардан қувватининг узоқ муддатга етиши, бактерияларни тозалаш тизими ва бошқа қўшимча функциялари билан ажралиб туради.

Агар қизиқаётган бўлсангиз, LG TONE Free симсиз қулоқчинлари фақат сифатли овоздан ташқари яна қандай қулайликлар беришини санаб ўтамиз.

Қувватлаб олингандан сўнг узоқ муддат ишлатиш имкони

Ҳар иккала модел: FN4 ва FN6 ҳам максимал даражада 18 соатгача қувват олмасдан ишлаб бера олади.

Сувга чидамлилик

TONE Free қулоқчинларининг барча моделларида IPX4 ҳимоя тизими мавжуд. Ёмғир ёки сув сачраши унга зарар етказмайди. Демак, сиз бу қулоқчинни тақиб сайр қилиб юрганингизда ёмғир ёғиб қолишидан ёки жисмоний машғулотларда терлаб кетсангиз, шу сабаб бузилиб қолишидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.

Кам вақтда қувватланиш

Агар сизда қулоқчинларнинг кўп вақт қувватланиши учун вақт бўлмаса, хавотир олманг. Масалан, кафеда овқатланаётган бўлсангиз, қулоқчинларни 5 дақиқага қувват олиши учун қўйишингиз мумкин. Шунинг ўзиёқ уларнинг 1 соат ишлаши учун етарли бўлади. Бу TONE Free қулоқчинларининг барча моделларига хос.

Тиббий жиҳатдан сифатли силикон қулоқ ёстиқчаларга эгалик

Қулоқчинлар тиббий даражадаги юмшоқ гипоаллергенли силикон ёстиқчаларга эга. Бу ёстиқчалар TONE Free қулоқчинларини кун давомида ишлатадиган инсоннинг ҳам қулоғи оғриб қолмаслигига ёрдам беради.

Бактериялардан тозалаш тизими

FN6 модели UVnano технологияси асосида ишланган махсус қувватловчи қутига эга. Унда қулоқчинлар қувват олаётган бир пайтда ултрабинафша нурлари ёрдамида қулоқчиндаги турли бактериялар 99,9 фоизга тозаланади.

Хавфсизлик режимининг мавжудлиги

TONE Free'нинг барча моделдаги қулоқчинида атроф-муҳитни эшитишга имкон берадиган хавфсизлик режими мавжуд. Масалан, йўлдан ўтаётганда, автобусда ёки суҳбат бўлаётган жойда бу режимни ёқиб қўйиб ташқи муҳитдаги овозларни ҳам параллел эшитиш мумкин. Агар бу режим ўчиқ бўлса, сизни ташқи шовқинлар безовта қилмайди. Фақатгина мусиқага хос атмосфера шаклланади, ташқи товушлар блокланади. Ҳатто одам гавжум кафе ёки автобусда ҳам мусиқанинг ўзинигина тинглашингиз мумкин.

Автоматик ўчиб-ёниш

LG TONE Free коллекциясидаги барча қулоқчинлар қулоққа тақилгач автоматик тарзда ёнади ва қўшиқ айтишни бошлайди. Ёки аксинча, уларни ечиб қўйсангиз ўзи автоматик тарзда смартфондан узилади ва мусиқа ўчади. Бу кун давомида бир неча марта қулоқчинни ўчириб ёқадиганлар учун, айниқса, қулай.

Хуллас, LG TONE қулоқчинларини сотиб олсангиз, сиз фақатгина Meridian компаниясига тегишли сифатли овоз етказиб берадиган воситани эмас, балки бир дунё қулайликларни ҳам қўлга киритасиз.

Сайт: lgblog.uz
Инстаграм: instagram.com/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид