Ўзбекистон | 13:02 / 15.05.2021
110348
2 дақиқада ўқилади

Тошкентлик йигит Шавкат Мирзиёев билан учрашувда кутилмаган илтимосини баён қилди

Кеча, 14 май куни, президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Учтепа туманининг 11-мавзесида яшовчи йигит давлат раҳбари билан учрашувда кутилмаган илтимос билан чиққан.

«Йигит президентдан қучоқлашиб кўришишни илтимос қилди. Шавкат Мирзиёев унинг илтимосини ерда қолдирмади. Йигит эса ҳаяжондан йиғлаб юборди», дейилади Kun.uz мухбири хабарида.

Маҳалла аҳли билан суҳбатда нуронийлар Рамазон ойи рўзасини шукроналик билан тутганини, юртимизга тинчлик-фаровонлик сўраб дуолар қилганини айтишди.

«Мана шу шукроналикни, инсоф сари барака эканини халқимизга, ёшларимизга етказиш керак. Ўз маҳаллангизда кўриб турибсизлар. Мана, интилса, қилса бўлар экан-ку. Бундай ўзгаришларнинг энг катта замини - юртимиздаги тинчлик-осойишталик. Бунинг қадрига етиб, ҳар бир маҳаллани мана шундай чиройли, тартибли қилишимиз зарур. Баландпарвоз гапсиз, меҳнатимиз билан халқимизни рози қилишимиз керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумот учун, Тепақўрғон маҳалласида 30та кўп қаватли уй бор, 6 минг 150 нафар аҳоли яшайди. Иккита 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси, битта ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолият юритмоқда. Маҳалладаги йўлаклар, дарахтзорлар обод қилинган. Болалар ўйингоҳлари ташкил этилиб, спорт қурилмалари ўрнатилган.

Мавзуга оид