Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда маст ҳолдаги эркакларнинг ўзаро жанжали аянчли якунланди
Жорий йилнинг 6 май куни соат 22:00 ларда Поп туманида Ҳазратибоб шоҳкўчаси ҳудудида 38 ёшли Д.У. 52 ёшли Г.Т. билан маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолган.
Д.У. Г.Т. нинг юз қисмига бир маротаба мушти билан урган ва Г.Т. бўй баравари йиқилиши натижасида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давомида марҳум Г.Т Д.У. ёшлигида содир қилган ўғрилигини эслатиб мазах қилиб, унинг юз қисмига бир шапалоқ ургани натижасида ушбу жиноят келиб чиққани аниқланган.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026