Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик ўқувчи бирдан 16 та халқаро ОТМ талабаси бўлди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 44-мактаб ўқувчиси Шуҳрат Юлдошев бирданига 16 та халқаро олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Жавоҳир Рустамов хабар берди.
Ахборот хизматининг берган маълумотига қараганда, Шуҳрат Йўлдошев инглиз ва рус тилларида бемалол гапира олади. Ўқишга қабул қилинган университетлар орасида Малайзиянинг ОТМига 100 фоиз ва Швейцариянинг нуфузли университетига 2200 АҚШ долларлик грант ютган.
Шуҳрат Йўлдошев мактабни битирмасидан кўплаб университетлар талабаси бўлган биринчи ўқувчи эмас. Бундан олдинроқ деновлик мактаб ўқувчиси Чеҳрона Худойқулова бирдан 14 та хорижий ОТМ талабаси бўлганди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
15:23 / 01.06.2026