Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда сайловга тайёргарлик бўйича ҳудудий тренерлар учун ўқув машғулотлари бошланди
Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 27 апрелдаги мажлисида Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси тасдиқланган эди.

Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишда “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилига қатъий амал қилиш, сайловчи шахсан ўзи овоз беришининг аҳамиятини кенг тушунтириш, шунингдек, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланиш тартибини атрофлича ёритиш каби муҳим масалаларга эътибор қаратилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Андижон вилоятида 17 май куни бошланган босқичда Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган 4 нафар республика тренери вилоятдаги 72 нафар ҳудудий тренер учун 17-22 май кунлари машғулотлар ўтказади.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, келгусида тайёрланган ҳудудий тренерлар туман ва шаҳарларга тақсимланиб, июнь-сентябрь ойларида, Марказий сайлов комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланган режа-графикка биноан, участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига 2796 нафар номзод учун семинар-тренинглар ўтказилади. Мазкур ўқувлар туман (шаҳар) марказларида танлаб олинган сайлов участкалари учун ажратилган биноларда 15-21 нафарлик кичик гуруҳларда интерактив усулларда икки кун мобайнида ташкил этилади.

Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026